Тасниф
АЛА ДИАБEТ
Чиқариш шакли: Капсула
1 капсула таркибида:
Ҳелба қуруқ экстракти …………………..10мг
Қора седана қуруқ экстракти…………….10мг
Пуерария илдизи қуруқ экстракти……….8мг
Қуст ал ҳинди (Баҳри) қуруқ экстракти….3.5мг
Топинамбур қуруқ экстракти……………..10мг
Қўшимча моддалар: Картофел крахмали.
Қуруқ экстрактлар коеффитсиенти (10:1) 1мг=10мг.
Кимёвий таркиби ва хусусиятлари:
Ҳелбанинг таркибида алкалоид тригонеллин, A, E, PP, C, B1, B2, B9 витаминлари, стероид сапонинлар ва фитостеринлар (диосгенин ва б.), флавоноидлар, шиллиқ ва аччиқ моддалар, эфир мойлар, оқсиллар, танинлар, микроелементлар –фосфор, мишяк, темир, калий ва кальцийдан иборат.
Ҳелба билан даволанганда, қондаги шакар ва холестерин миқдори нормал ҳолатга қайтади ва қон босими пасаяди. Шунингдек, ҳелба инсулин секрециясини, овқат хазм бўлишини яхшилайди ва ошқозон шарбати кислоталилигини нормаллаштиради.
Қора седана уруғларида эфир мойлари, мелантин, гликозидлар, тўйинган ва тўйинмаган ёғли кислоталар (омега 6,9), аминокислоталар, C, D гуруҳ витаминлари, фитостероллар, дубил моддалар, флавоноидлар, каротинлар, моносахаридлар ва полисахаридлар, энзимлар, алкалоидлар, тритерпен сапонинлар, микроэлементлар ва макроэлементлар мавжуд.
Қора седана қон таркибидаги шакарни назорат қилиши билан бирга холестерин миқдорини камайтиради ва яллиғланиш билан курашади. Қора седана қандли диабетга чалинган одамларда камёб бўлган минерал – калийга жуда бой. Калий қондаги шакар даражаси юқори бўлган беморларда нормал қон босимини сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, седана темирга ва иммунитетни мустаҳкамловчи С витаминига бой бўлиб, улар ўз навбатида умумий саломатликни яхшилайди. Қора седана суяк илиги ва иммун тизими ҳужайраларини рағбатлантиради. Интерферон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Нормал ҳужайраларни вирусларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Саратон ҳужайраларини ўлдиради ва ᵦ ҳужайраларини ишлаб чиқарадиган антитаначалар сонини кўпайтиради.
Пуэрария илдизида изофлавонлар (пуерарин), аминокислоталар (аспарагин, аденинлар) мавжуд. Пуэрирария илдизи глюкозани камайтириши исботланган. Керакли миқдордаги углеводларни тиклайди(бу диабет касаллиги учун жуда муҳим). Организмга инсулин ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Қон томирларини кенгайтиради ва антитромботик таъсир кўрсатади.
Қуст ал ҳинди(баҳри) таркибида 140 га яқин ингредиентлар бор. Буларга, оқсиллар, углеводлар, минераллар- фосфор, кальций, тиамин, C ва E витаминлари, каротин аланин, глутамин, кетонлар, сесквитерпен лактонлар, костунолислар, дегидрокостуслактонлар ва бошқалар киради. Таркибий қисмлари тритерпинлар ёки ўзига хос хусусиятларини берадиган лимоноидлар, шунингдек, гелинин ва бензоик кислота мавжуд. Ушбу моддалар микробларга қарши, тикловчи, қувватни оширадиган, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Қуст ал ҳинди(баҳри) қондаги шакар миқдорини тартибга солади. Тананинг гормонал фонини нормаллаштиради. Бу эса диабет касаллари учун муҳимдир. Шунингдек, ўсимлик ошқозон ости бези секрециясини бошқаришга ёрдам берганлиги сабабли, умумий глюкоза миқдорига ҳам таъсир қилади.
Топинамбур тугунаклари инулин, фруктоза, оқсиллар, гемитселлюлоза, пектин моддалар, ёғлар, минерал моддалар: калий, кальций, фосфор, кремний, темир, каротин, холин C, PP, B1, B2 витаминларидан таркиб топган.
Юқорида кўрсатилган фитокомпонентлар комплекси углеводлар алмашинуви ва ҳужайра билан утилизация қилиниши, томир ва ҳужайра мембраналарини мустаҳкамлаш билан бирга қонда глюкоза даражасини нормаллаштириш, томирларнинг эластиклигини яхшилаш ва уларнинг қон плазмасига киришини қисқартириш билан боғлиқ метаболик жараёнларда иштирок этади.
Топинамбурнинг биологик аҳамияти унинг илдиз меваларида мавжуд бўлган полисахаридлар-инулин ва пектиндир. Инулин модда алмашинуви ва қондаги глюкоза миқдорига ижобий таъсир кўрсатиб, бир қатор биологик актив қўшимчаларни ишлаб чиқариш учун ишлатилади ва метаболик касалликлар, шу жумладан диабет касаллиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва ҳар томонлама даволаш учун тавсия этилади. Топинамбур ўсимлигидаги пектин юқори комплекс ҳосил қилувчи қобилияти билан ажралиб туради. Пектин диабет касаллиги билан оғриган беморларга хос бўлган бузилган углевод алмашинувини нормаллаштириш қобилиятига эга.
Препаратнинг хусусиятлари:
• Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради
• Қанд метаболизмини яхшилайди
• Чарчоқни бартараф этади
• Қон босимини пасайтиради
• Диабетикларнинг иммунитетини мустаҳкамлайди
• Қандли диабетни олдини олишда ёрдам беради
АЛА ДИАБEТ компоненетларининг углеводлар алмашинуви биокимё жараёнида иштироки жисмоний ишлаш қобилиятини яхшилаш билан бирга, тез қорин очиши, холдан тойиш ва тез чарчаш хиссини енгишда, ичак функцияси ва организмни шлаклардан, токсинлардан тозалашда ёрдам беради.
Маҳсулот умумий тонус иммунитетини жумладан, юқори жисмоний ва психо-емоционал ишлаш қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қўллаш усули ва тавсия этилган дозаси: Катталар ва 10 ёшдан катта бўлган болалар учун кунига 2-3 маҳал овқатдан кейин. 2-3 ойдан кам бўлмаган даврда.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: 10 ёшгача бўлган болалар, хомиладор аёллар, ошқозон яраси касалликларида, препаратнинг ҳар қандай таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
Ножўя таъсирлари: Энгил аллергик реакциялар ва диарея кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишлар ёки ноодатий ҳолатлар пайдо бўлганда қўллашни тўҳтатиб, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Алоҳида кўрсатмалар: Препаратни фақат тавсия қилинган дозаларда қўллаш мумкин. Қўллашдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Сақлаш шароитлари : Асл қадоғида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган ҳолатда, болалар ололмайдиган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлик муддати: 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи “ As-Sunna Pharmaceutical ” MChJ.
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳар Янгиқўрғон кўчаси 5-уй.
Фикр-мулоҳазалар
Баҳо берилмаган.