Тасниф
Муксир лак
Чиқариш шакли: Капсула
Таркиби:
Ҳелба қуруқ экстракти………………………..25мг
Қуст ал-ҳинди(Баҳри) қуруқ экстракти….….5мг
Қора седана қуруқ экстракти ………………..20мг
Қўшимча моддалар: Картофел крахмали.
Қуруқ экстрактлар коэффициенти (10:1)1мг=10мг;
Кимёвий таркиби ва ҳусусиятлари:
Ҳелба A, E, PP, C, B1, B2, B9 витаминларига, фолий кислотаси ва минераллардан- фосфор, темир, калий, кальций ва магнийга, углеводлар ва оқсилларга бой. Шунингдек, ҳелба таркибига эфир мойлари, рутинлар, энзимлар, лигнин ва целлюлозалар киради. Ҳелба уруғи таркибида аёл гормони эстрогенга таркиби ва тузулиши жиҳатидан ўхшаш бўлган диосгенин мавжуд. У аёллар касалликларини кўпини, жумладан, эрта климаксни енгиллаштириш учун самарали ҳисобланади. Бола туғилганидан кейин хам ҳелбадан фойдаланиш тавсия этилади. Чунки у бачадонни қисқаришини рағбатлантирадиган таъсирга эга. Шу сабабли уни ҳомиладорлик пайтида қўллаш мумкин эмас.
Препарат аёллар эндокрин касалликларини енгишда тавсия этилади. Препарат таркибидаги аёллар кўкрагини катталаштириш ҳусусиятига эга бўлган- ҳелба пролактин гормонини ишлаб чиқаришни оширади. Бу эса ўз навбатида туғруқдан кейинги лактация даврида кўкрак сутини кўпайтиради. Жинсий майлни кучайтиради. Юрак фаолиятини яхшилайди. Инсектитсид хусусиятга эга. Овқат хазм бўлишини яхшилайди.
Қуст ал ҳинди (бахри) таркибида 140 га яқин ингредиентлар бор. Буларга, оқсиллар, углеводлар, минераллар- фосфор, кальций, тиамин, C ва E витаминлари, каротин аланин, глутамин, кетонлар, сесквитерпен лактонлар, костунолислар, дегидрокостуслактонлар, эфир мойлари, ва бошқалар киради. Таркибий қисмлари тритерпинлар ёки ўзига хос хусусиятларини берадиган лимоноидлар, шунингдек, гелинин ва бензоик кислота мавжуд. Ушбу моддалар микробларга қарши, тикловчи, қувватни оширадиган, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Қуст ал ҳинди(баҳри) қондаги шакар миқдорини тартибга солади. Қуст ал ҳинди аёлларни тинчлантириш ва стрессдан халос қилиш хусусиятига эга бўлиб, шу билан бирга, тос бўшлиғида яллиғланиш ўчоқларини йўқ қилади. Миома ва бачадон бўйни эрозияси ва поликистозани даволаш хусусиятига эга. Шунингдек, Қуст ал ҳинди ҳайз циклини тиклайди, овуляция жараёнини нормаллаштиради, гормонал бузулишларнинг олдини олади. Ҳомила йўқотилишини олдини олади.
Қора седана уруғлари таркибида эфир мойлари, гликозидлар, стероидлар, углеводородлар, ферментлар, аминокислоталар, фосполипидлар, B, C, D гуруҳ витаминлари, дубил моддалар, флавоноидлар, каротиноидлар, моносахаридлар ва полисахаридлар алкалоидлар, сапонинлар, кўплаб микроэлементлар ва макроэлементлар мавжуд. Препарат таркибидаги қора седана ҳайз пайтида оғриқни камайтиради, гормонал фонни яҳшилайди. Муваффақиятли хомиладор бўлишга таъсир қилади. Қора седана қон таркибидаги шакарни назорат қилиши билан бирга холестерин миқдорини камайтиради ва яллиғланишга қарши курашади. Қора седана табиий антибиотик ҳисобланганлиги учун аёллардаги турли ҳил шамолашларда ёрдам беради. Илмий изланишлар натижасида қора седана иммунитетни 72%га ошириши аниқланган. Бундан ташқари, седана темирга ва иммунитетни мустаҳкамловчи С витаминига бой бўлиб, улар ўз навбатида умумий саломатликни яхшилайди. Қора седана суяк илиги ва иммун тизими ҳужайраларини рағбатлантиради. Интерферон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Нормал ҳужайраларни вирусларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Саратон ҳужайраларини ўлдиради ва β ҳужайраларини ишлаб чиқарадиган антитаначалар сонини кўпайтиради.
Препарат хоссалари:
• Таркибида табиий эстроген(фитоэстрогенлар) мавжудлиги туфайли биоқўшимча аёллар саломатлигини сақлашда тавсия этилади;
• Кўкрак сути ишлаб чиқарилишини кўпайтиради;
• Климакс симптомлари (қизиш, кўп терлаш, юқори қўзғалувчанлик, кайфият ўзгарувчанлиги, уйқу бузулиши, апатия ва бошқалар )ни енгиллаштиради;
• Бачадонни қисқартиради;
• Аёлларда сексуал истакни оширади.
• Организмни токсинлардан тозалайди;
• Емоционал холатни яхшилайди;
• Ҳайз пайтидаги оғриқни енгиллаштиради ва аёлларнинг ўзини яхши сезиши учун тавсия қилинади.
• Аёллар кўкрагини катталаштиради;
• Иммунитетни кўтаради;
• Гормонал фонни нормаллаштиради,метаболизмни яхшилайди.
• Жинсий шамоллашларни олдини олади.
• Табиий фитоестрогенларга бой бўлганлиги учун аёлларни ёшартириш хусусиятига эга.
Қўллаш усули ва тавсия этилган дозаси:
Катталар учун 2-3 маҳал овқатдан кейин. 2-3 ойдан кам бўлмаган даврда.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
14 ёшгача бўлган инсонларда, ҳомиладор аёлларда, ошқозон яраси бор беморларда шунингдек, препаратнинг ҳар қандай таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсири: Енгил аллергик реакциялар ва диарея кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишлар, ёки ноодатий ҳолатлар пайдо бўлганида қўллашни тўҳтатиб, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Алоҳида кўрсатмалар: Препаратни фақат тавсия этилган дозаларда қўллаш мумкин. Қўллашдан аввал мутахассис билан маслаҳат қилиш тавсия қилинади.
Сақлаш шароитлари : Асл қадоғида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган ҳолатда, болалар ололмайдиган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлик муддати: 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи: «As-Sunna Pharmaceutical» MChJ.
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шахри, Янгиқўрғон кўчаси 5-уй.
Фикр-мулоҳазалар
Баҳо берилмаган.